15 Июн 2023 йил 430

Когон туманида валюта қимматликларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ жиноий фаолият фош этилди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, Когон тумани “Геофизика” маҳалласида яшовчи фуқаролар 1982 йилда туғилган Р.Ф. ва 1996 йилда туғилган А.М. лар олдиндан жиноий тил бириктириб, 2023 йил 12 июнь куни тахминан соат 11:30 ларда туманнинг Кончилар кўчасида  қонунга хилоф равишда бошқа бир фуқарога ҳар бир АҚШ долларини 11.400 сўмдан ҳисоблаб, 5.000 АҚШ долларини 57 млн. сўмга айрибошлаган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech