3 Феврал 2023 йил 658

Когон туманида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирлари ўтказилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Когон тумани ИИБ масъуллари томонидан «Ўзбекистон» маҳалласида «хонадонбай» тизими асосида вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматларининг малакали ходимларидан таркиб топган "Йиғма отряд" томонидан аҳоли орасида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирлари амалга оширилди.

Тадбир олди йўриқномада вилоят ИИБ ҲПБ масъул раҳбарлари томонидан ходимларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, вазифалар ўзаро тақсимланди. 

Тадбир давомида ҳудудлардаги қишлоқлар бўйлаб 17 та савдо объектлари, хонадонлар, кўча ва жамоат жойларида 14 та низоли оила, қўни-қўшни ва ажрим ёқасига келиб қолган оилалар вакиллари, аҳоли ва корхоналар ходимлари, айниқса ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга доир ҳуқуқий-тарғибот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш муассасаси ҳисобида турган 16 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган ва руҳий касаллар хонадонларига соҳа ходимлари билан бирга борилиб уларнинг ҳолидан хабар олинди ва тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга фирибгарлик, ўғирлик ҳамда кибержиноятчилик қурбонига айланиб қолмаслик йўлларини тушунтириш мақсадида чорва мол олди сотдиси ва қассоблик билан шуғулланувчи фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида 93 нафар қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 14 та автомашина қарздорлиги бўйича жарима майдончасига жойлаштирилди ва 8.230.000 сўм миқдордаги жарималар ундирилди. Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш бўйича 120 нафар фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Шу билан бирга, ҳайдовчиларга 100 га яқин тарғибот буклетлари тарқатилди.

Ҳудудлар бўйлаб аҳоли хонадонларига ташриф чоғида уй эгаларининг транспорт воситалари ҳам кўздан кечирилди. 

Бунда автомашиналарнинг қарздорлиги ёки уларнинг техник ҳолати ва автомашина эгаларининг хайдовчилик гувоҳномалари ва транспорт воситаиснинг рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг янги намунадагисига алмаштирилган ёки алмаштирилмаганлиги бўйича фуқаролар билан юзма юз мулоқотлар ташкил қилинди. Аниқланган ҳолатлар бўйича фуқароларга тегишли тавсиялар бериб ўтилмоқда.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи 31 нафар муқаддам судланган ҳамда хавфли гуруҳга кирувчи 7 нафар шахслар ва 10 нафар туман ИИБ профилактик ҳисобида ва Пробация назорати остида турган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, келгусида такроран жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир этмаслик бўйича огоҳлантиришлар берилди.

Мазкур тарғиботлар давомида жами 900 дан ортиқ буклет ва профилактика инспекторлари ташриф қоғозлари тарқатилди.

Шу куни 9 нафар ов қуроли эгалари ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган фуқаролар билан якка тартибда профилактик ишлар олиб борилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, айниқса мамлакатимизда аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш борасида профилактик тушунтиришлар берилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматларининг малакали ходимларидан иборат "Йиғма отряд"нинг ҳудудлар бўйлаб бу каби кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирлари тасдиқланган график асосида давом этади.

Text to speech