27 Апрел 2023 йил 444

Когон тумани.Гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши курашиш

Олинган тезкор маълумот асосида, жорий йилнинг 26 апрель куни соат 22:00 ларда, Когон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Б.Нақшбанд” маҳалласидаги асосий йўлдан ҳаракатланиб кетаётган “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ушбу автомашинада йўловчи сифатида бораётган, 1974 йилда туғилган Т.Н. нинг эгнида бўлган шимининг чўнтагидан, Бухоро вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, соф вазни  8,14 граммга тенг бўлган, кўп миқдордаги “МАРИХУАНА” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech