24 Декабр 2022 йил 1057

Кумушкент: Бухорода криминоген вазияти оғир маҳалла жиноятчилиги жойида муҳокама этилди

Хабарингиз бор, вилоят 3-сектор раҳбари, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг натижадорлиги, айниқса, криминоген вазияти оғир, жиноятлар кўп содир этилган «қизил» тоифали маҳаллаларга бориб, жиноятчилик ҳолатини жойида муҳокама қилиб бормоқда.

Жумладан, бугун, 24 декабрь куни жиноятчиликнинг навбатдаги «маҳаллабай» муҳокамаси Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан вилоят ИИБ мутасаддилари, туман ҳокими, қатор масъуллар, ва маҳалла мутасаддилари иштирокида криминоген вазияти оғир дея баҳоланган Вобкент тумани «Кумушкент» маҳалласида ўтказилди.

Мазкур маҳаллада жорий йилнинг бугунги кунига қадар 1 та қотиллик, 2 та фирибгарлик, 2 та алимент тўловидан бош тортиш, 1 та йўл транспорт ҳодисаси ва 1 та тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жами 7 та жиноятлар содир этилган бўлиб, ушбу маҳаллада криминоген вазият оғирлашган.

Бошқарма бошлиғи томонидан масъуллар иштирокида ўтказилган муҳокама жараёнида маҳаллада содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳисоботларини тинглади.

Жиноятларнинг сабаблари ва унинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитларни бирма-бир таҳлил қилди.

Муҳокамада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида сектор раҳбари, маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори ва бошқа мутасадди идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.

Маҳаллада келгусида оғир ва ўта оғир турдаги, айниқса оила турмуш доирасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш мақсадида, «хонадонбай», «оилабай» ва «фуқаробай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, ҳудудий Ички ишлар бўлимининг тажрибали ходимларидан иборат йиғма отряд фаолиятини кенг йўлга қўйиш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech