18 Июл 2023 йил 475

Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири

Бугун, 18 июль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳузурида бошқарма аппарати ҳамда хизмат-соҳалари, шунингдек, барча шаҳар-туманлар ҳудудий Ички ишлар бўлимлари раҳбар ва ходимлари иштирокида видеоселоктор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупциоген ҳолатларга қарши кескин курашишнинг замонавий усул ва услубларини жорий қилиш борасида жорий йилнинг ўтган ярмида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, ходимлар томонидан содир этилган хизмат интизоми ва қонунбузарлик билан боғлиқ ҳолатларнинг туб сабаблари, уларнинг келиб чиқиш омиллари танқидий таҳлил қилиниб, атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида вилоят ички ишлар органларида Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини оширишга доир янгидан ишлаб чиқилган раҳбар ходимларни рейтинг баҳолаш бўйича Бухоро тажрибаси ва ушбу тизимнинг имконият ҳамда талаблари хусусидаги ишлар бирма-бир тушунтириб берилди. 

Xодимларга хизматга совуққонлик билан қарамаслик, порахўрлик ва таъмагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

Text to speech