15 Сентябр 2023 йил 1028

Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун ишни бугундан бошлаш зарур

Бугун, 15 сентябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов раислигида Шофиркон туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона -ташкилот бошлиқлари ва масъуллари иштирок этди.

Йиғилишда ушбу мавсумда аҳолини бирламчи эҳтиёжи бўлган кўмир ёқилғисини ажратилиши ва уни маҳалларга етказиб бериш, ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик тизимидаги муаммолар ва унинг ечими масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича масъулларнинг чора-тадбирлар режаси тингланди.

Табиий газ ва электр -энергиядан ноқонуний уланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича тегишли тартибда ўрганиш ишларини амалга ошириш бўйича кўрсатма берилди.

Шунингдек, электр, газ, сув таъминоти, иссиқлик энергияси, кўмир, суюлтирилган газ ва бошқалар билан таъминлашни назарда тутувчи иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Text to speech