Маҳалладошининг хонадонидан тилла тақинчоқларни ўмарган шахс фош этилди
2024 йилнинг 21 май кунидан 25 май кунига қадар бўлган вақт давомида номаълум шахс Пешку туманининг Туркистон маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадонига ғайриқонуний тарзда кириб, меҳмонхонасидан баҳоси 7.350.000 сўмлик тилла тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши 2007 йилда туғилган Қ.Н. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу гумонланувчининг бошқа худди шу ва бошқа турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.