2 Июн 2022 йил 329

Маҳаллаларда аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шухрат Алиев Бухоро шаҳар 3-секторига қарашли “Файзулло Хўжаев” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда шаҳар ҳокимияти ва Халқ қабулхонаси масъуллари, мутасадди идоралар вакиллари, маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли шунингдек, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Жараёнда 20 нафарга яқин фуқароларнинг 30 га яқин турли масалалардаги мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди.

Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech