16 Март 2023 йил 418

«Маҳаллабай» ишлаш тизими орқали аҳоли муаммоларини ҳал қилиш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш зарур

Бугун, 16 март куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев ҳамда бошқарма бошлиғининг ўринбосари ММИ ва КБТХ бошлиғи Умид Утаевлар биргаликда Қоракўл тумани 3-сектор ишчи гуруҳи ҳамда секторга қарли маҳаллалар «бешлик» вакиллари билан муҳокама йиғилишини ўтказишди.

Учрашувда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларни аниқлаб, аниқ чоралар кўришда «хонадонбай» тизими самарали натижа беришини таъкидланиб, ҳудуддаги ҳар бир фуқаронинг шароитидан, уларни қийнаётган муаммолардан маҳалла вакиллари хабардор бўлиб, тез ва самарали кўмак кўрсатиши зарурлиги, ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, муқим юмуш, иш билан таъминлаш, даромад манбаи яратиб бериш борасида тизимли ишларни ташкил этиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман 3-секторига келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни тегишли тартибда кўриб чиқилиши, унга ечим топиш юзасидан масъулларга тавсиялар берилди.

Аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш, айниқса фирибгарлик, ўғирлик ва кибр жиноят қурбонига айланиб қолишдан огоҳлантириш борасида олиб бориладиган профилактик тарғибот ишларини янада кучайтириш зарурлиги айтиб ўтилди.

Text to speech