1 Июл 2023 йил 742

“Маҳаллабай” тизим асосидаги манзилли тадбирлар олис ҳудудларда ҳам давом эттирилмоқда

Маълумки, Бухоро вилоятида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, шу билан биргаликда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” тизими асосида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, ижобий натижаларга эришилмоқда.

Жумладан, вилоят 3-сектори раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида ҳамкор ташкилотлар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 27 июнь кунидан бошлаб, мамлакатимизда кенг нишонланаётган “Қурбон ҳайити” байрами мунособати билан вилоятнинг 3-секторига қарашли туманлар, ҳамда барча шаҳар ва туманларнинг 3-секторига қарашли маҳаллаларда амалий ишлар бошлаб юборилган эди.

Бундай ишларнинг навбатдаги манзили вилоятнинг энг олис аҳоли пунктларидан Ромитан туманининг Газли шаҳарчаси ҳамда унга туташ Пешку туманининг 3-секторига қарашли “Жонгелди” маҳалласи бўлди.

Бу манзилларда бўлган масъуллар ҳудуд мутасаддиларининг иш натижаларини ўрганишди,бундан ташқари уйма-уй юриб, аҳолининг мавжуд муаммоларини яқиндан ўргандилар.

Туман марказидан 200 километр узоқликда истиқомат қилиб келаётган ушбу олис манзиллар аҳолиси учун озиқ овқат ярмаркаси ташкиллаштирилиб, фуқаролар талаб ва истакларидан келиб чиқиб, арзонлаштирилган нархларда 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа эҳтиёж моллари етказиб берилди.

Шунингдек, 10-сонли фармон ижроси юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, профилактика инспекторининг хизмат фаолияти ва унинг хизмат уйида яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишилди.

Бу борадаги ишлар вилоят бўйлаб барча ҳудудларнинг 3-секторига қарашли маҳаллаларида давом эттирилмоқда.

Text to speech