Маҳалладошининг автомашинасидан буюмларини ўмарган шахс ушланди
2023 йил 14 март куни соат 09:40 дан соат 13:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Ғиждувон тумани Ғишти маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган И.А.га тегишли бўлган ва яшаш уйи олдида турган, оқ рангли “Нексия” русумли автомашинанинг ашёлар сақланадиган қутисидан, қора рангли қўл сумкасини ва унинг ичида бўлган уч дона Россия Федерациясидаги савдо дўконларда фойдаланиладиган банк пластик карталарини, бир дона транспорт картасини, Россия Федерациясида юриш учун расмийлаштирилган патент ҳужжатларини, фуқаро И.А.га тегишли хорижга чиқиш паспортини, ҳайдовчилик гувоҳномасини, автомашинанинг бошқа тегишли ҳужжатлари ҳамда ҳар хил купюрадаги жами 342.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни туманнинг Ғишти маҳалласида яшовчи 2010 йилда туғилган вояга етмаган мактаб ўқувчиси т.б. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.