15 Сентябр 2023 йил 1150

Махсус воситаларни қўллаш тартиби юзасидан сайёр ўқув-йиғинлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходимлари иштирокида Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимларининг фуқароларга нисбатан махсус воситалар, жумладан, электрошок мосламаларини қўллаш шароитлари, талаблари юзасидан касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув машғулотлари ўтказилди

Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларида электрошок қурилмалари муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ ўтказилган машғулотларда махсус воситалардан фойдаланиш, уларни қўллаш талаблари ҳамда шароитлари юзасидан касбий билим ва кўникмалар берилди.

Унда қатнашган ходимларга Электрошок қурилмасининг амалиётда қандай қўлланилиши, унга қўшимча қурилмаларни ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиби юзасидан тушунчалар берилиб, кўргазмали қуроллар орқали амалиётда фойдаланиш жараёни кўрсатиб берилди.

Машғулотларда замонавий интерфаол методлардан фойдаланган холда шахсий хавфсизлик чоралари ва махфийлик тартиботига риоя қилиш бўйича маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Бу каби ўқув-машғулотлар келгусида ходимларнинг хизмат фаолиятида электрошок қурилмасини қўллаш учун кўникма ҳосил қилиши билан муҳим саналади.

Text to speech