Малакали кадрлар — давр талаби!
Маълумки, маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар ва жасур номзодларни саралаб, Ички ишлар органлари тизими учун малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш ҳамда тизимда қонунийликни таъминлаш борасида Ички ишлар органларида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бухоро вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маъсул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ички ишлар органларида кадрлар билан таъминлаш хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли буйруғи талабларига алоҳида эътибор қаратилиб, унинг ижроси юзасидан навбатдаги семинар машғулоти ташкил этилди.
ИИВ Бухоро академик лицейида бугун, 3 ноябрь куни олий таълим муассасаларида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари, умутаълим мактаблари инспектор-психологлари ва қатор масъуллар иштирокида ўтказилган семинарда мазкур буйруқнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.
Бунда, Ички ишлар органлари хизматига ҳамда ўқиш муассасаларига малакали мутахассис ва иқтидорли ёшларни жалб этиш бўйича номзодлар заҳирасини шакллантириш борасида сўз юритилди.