Мақсад маҳаллаларни жиноятдан ҳоли “яшил” ҳудудга айлантириш
Олот туманининг “Усмоншейх” маҳалласида жамоат тартибни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-профилактик тадбирига вилоят ИИБдан 28 нафар, туман ИИБдан 8 нафар ходимлар ҳамда 7 нафар жамоатчилик вакиллари жалб қилинди.
Ўтказилган тадбирлар давомида "Усмоншейх" маҳалласи ҳудудида жами 18 та савдо дўконлари эгалари билан дўконларни камералаштириш, савдо дўконларида пул маблағларини сақламаслик, ноқонуний маҳсулотлар савдоси билан шуғулланмаслик, эшик деразаларга темир панжара ўрнатиш ва бошқа масалалар юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
"Усмоншейх" маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи жами 19 та низоли оила, низоли куни-қўшни ва ажрим ёқасига келиб қолган оилаларга кириб, мазкур оилалардаги низо ва ажрим сабаблари ўрганилиб, улар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Муқаддам маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги сабабли профилактик ҳисобга олинган "Усмоншейх" маҳалласида яшовчи 20 нафар фуқаролар билан қайта ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбат ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш муассасаси ҳисобида турган 16 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган ва руҳий касаллар хонадонига тиббиёт ходимлари билан борилиб, уларни соғлиғидан хабар олинди.
Фирибгарлик ва ўғирлик жиноятларини олдини олиш мақсадида қассобчилик, мол ташувчилик ва мол олиб сотиш билан шуғуллануви 13 нафар фуқаролар билан, шунингдек муқаддам судланган 20 нафар фуқаролар билан улар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Бундан ташқари, "Усмоншейх" маҳалласи ҳудудидаги 7 та “Шераклар”, “Кипчок”, “Заргаркайрок”, “Қозирабод”, “Мерганлар”, “Хосабуйи” ва “Усмоншейх” қишлоқларда жами 9 та тарғибот гуруҳлари ташкил этилиб, аҳоли хонадонларида ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларини олдини олиш юзасидан тарғибот ташвикот ишлари олиб борилиб, жами 900 дан ортиқ буклетлар ва профилактика инспектори ташриф қоғозлари тарқатилди.
Мазкур ҳудудларда йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишда олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида 36 нафар қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 9 та автомашина қарздорлиги бўйича жарима майдончасига жойлаштирилди.
Шунингдек, ҳайдовчилар билан йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш бўйича тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилиб, мазкур йўналишда ҳайдовчиларга 100 га яқин тарғибот буклетлари тарқатилди.