13 Март 2023 йил 573

Маст ҳолатда ИИО ходимига тан жароҳати етказган шахс энди қонун олдида жавоб беради

2023 йил 11 февраль куни соат 22:06 ларда вилоят ИИБ «102» марказлашган тизимига Бухоро шаҳар А.Темур кўчасида яшовчи Д.Д. исмли эркак маст ҳолатда турмуш ўртоғи билан жанжал қилаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Мазкур хабарнома асосида ҳодиса жойига етиб борган Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ профилактика инспектори ҳамда вилоят ИИБ ЖХХ ЖСТБ ППХ батальони ходимлари спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумон қилинган фуқаро Д.Дни хизмат автомашинасида тиббий кўрикдан ўтказиш учун Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида жойлашган 11-сон поликлиниканинг қабулхонасига олиб борган вақтларида Д.Д. ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ҳеч бир сабабсиз уларни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, хизмат фаолиятини олиб бораётган ҲПБ профилактика инспекторининг юз қисмига қўл мушти билан қасддан уриб, суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра "бурун суягининг ёпиқ синиши" билан кечган тан жароҳати етказиб, ходимнинг ўз хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишига мажбур қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech