15 Июн 2023 йил 486

Махсус бўлимлар фаолиятининг самарадорлиги муҳокамасига қаратилди

ИИВ раҳбарияти ҳузурида жорий йилнинг 25 май куни Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг жойлардаги махсус бўлинмаларида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилган.

Мазкур тезкор йиғилишда берилган топшириқлар ижроси юзасидан жорий йилнинг 3-6 июнь кунлари вилоятлар жумладан, Бухоро вилояти ИИБ ТВБСОда амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга доир навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда, махсус бўлинманинг хизмат ва жанговар тайёргарлик даражаси, хизматни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи, жанговар вазифаларни бажаришда юқори касбий ва профессионал тайёргарликни таъминлаш, амалий ўқув машғулотларини ўтказишда хавфсизлик чораларига қатъий риоя этиш, шунингдек шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда “темир интизом” ўрнатиш, ҳар бир ходим билан индивидуал тартибда шуғулланиш, жамоадаги маънавий-руҳий мухитни яхшилаш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатиш борасида сўз юритилиб масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Text to speech