13 Феврал 2023 йил
762
Миллий Гвардияга ишга қўймоқчи бўлган ўрмон-ов хўжалиги масъул ходими қўлга олинди
Муборак давлат ўрмон-ов хўжалиги директори Вобкент тумани Харгўшт маҳалласида яшовчи, 1981йилда туғилган Н.Ш фуқаролар М.Ж ва Ҳ.Х ларни алдаб, Миллий Гвардияда ишловчи ваколатли танишига пора бериш орқали фуқаро Ҳ.Х ни Миллий Гвардияга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, улардан 3000 АҚШ доллари беришини талаб қилади.
2023 йил 31 январь куни вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳридаги «Турон» меҳмонхонаси олдида талаб қилинган пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 3-қисми жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.