17 Июл 2023 йил 470

Моддий манфаатдорлик эвазига Тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган устомон қўлга олинди

Шофиркон тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган Н.У. ўзининг ваколатли танишлари орқали ушбу туманда истиқомат қилувчи бир аёлнинг жиянини Ғиждувон туманидаги тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади.

Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс талаб қилинган пулларни олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech