12 Июн 2023 йил 520

Мол бозордаги безорилик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

2023 йил 11 май куни соат 07:30 ларда Ромитан тумани “Деча” маҳалласида жойлашган “Қўрғон” мол бозори ҳудудидаги автотураргоҳда туманнинг “Қалайчарбоғ” маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган М.А. ва Ф.Ш. лар ўзаро мол олди-берди масаласида савдолашиб турган вақтларида газберонлик 1995 йилда туғилган К.Н. уларнинг ўрталаридаги савдолашиш жараёнига ҳеч бир сабабсиз аралашиб, М.А. ни қўл мушти ва оёқлари билан уриб, дўппослаган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан фуқаро К.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech