21 Август 2023 йил 834

Муҳокама йиғилиши олий таълим соҳасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларга бағишланди

Бугун, 21 август куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳузурида вилоятда жорий йилнинг 7 ойи давомида олий талим муассасалари ишчи ходимлари, ўқитувчи ҳамда талабалари иштирокида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг соҳабай муҳокамаси ўтказилди.

Муҳокама йиғилишида бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда вилоятда мавжуд давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларининг ректор ва проректорлари иштирок этишди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг омиллари, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган аниқ ва манзилли профилактик тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, бугунги билдирилган фикрлардан хулоса чиқарган ҳолда, йўл қўйилган камчиликларни, тегишли ташкилотларнинг ҳамкорлигини йўлга қўйган ҳолда зудлик билан бартараф этиш, Бухоро вилоятида ёшлар ўртаси жиноятчилик салмоғини камайтириш борасида бажарилиши лозим бўлган келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech