27 Октябр 2022 йил 784

Муҳокама: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Бугун, 27 октябрь куни Бухоро вилояти ИИБда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Эркин Сафаров бошчилигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг барча ўринбосарлари, мустақил бошқарма ва соҳавий хизмат раҳбарлари, вилоят Ички ишлар бошқармасидан ҳудудларга бириктирилган масъуллар, шаҳар ва туман ИИБ масъул раҳбарлари, тезкор вакиллар ва профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Йиғилишда:

- вилоят ИИБ бошлиғининг жорий йил 19 октябрдаги 95-сонли Фармойишига асосан вилоят миқёсида Назорат махсус профилактик тадбири юзасидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби;

- жорий йилда содир этилиб, фош қилинмаган жиноятларни фош этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати;

- яшаш манзилидан узоқ муддатга кетган ва узоқ муддатдан сўнг яшаш манзилига қайтган шахслар билан олиб борилаётган ишлар аҳволи;

- қидирувдаги шахсларни ушлашда амалга оширилаётган ишлар аҳволи каби кун тартибидаги масалалар танқидий муҳокама қилинди.

Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, текширув натижалари ва йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар, уларни бартараф этиш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олиниб, вилоят Ички ишлар бошқармасидан шаҳар ва туманларга бириктирилган кураторларга манзилли кўрсатма ва топшириқлар берилди ва масъул раҳбарларнинг жавобгарлиги кучайтирилди.

Text to speech