Муҳокама: коррупция — миллий тараққиёт ҳалокати
Маълумки, жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган, мамлакатдаги мавжуд қонунларга нисбатан ишончсизлик ҳамда уларни ҳурмат қилмаслик руҳини вужудга келтирадиган салбий иллат саналган коррупция ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоси экани ва ундан сақланиш, унинг қурбонига айланмаслик, бу иллатга қарши мамлакатимизда ҳам жиддий кураш олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Бухоро вилояти ИИБда Коррупцияга қарши курашиш юзасидан навбатдаги тадбир ташкил этилди.
Унда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ММИХ бошлиғи ўринбосари подполковник A.Inomov, Бухоро вилояти ИИБ ўринбосари, ММ ва КБТХ бошлиғи подполковник Умид Утаев ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ шахсий таркиби иштирок этишди.
Тадбирда ишчи гуруҳ томонидан вилоят ИИБда коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилган “Ишчи гуруҳ”ларнинг фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ва давлатимиз раҳбарининг бу борадаги тегишли Фармон ҳамда қарорлари талабларининг ижросининг назорати хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, ҳудудий ички ишлар органларида коррупцияни олдини олишга қаратилган Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи ҳамда кўрсатмалари, мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар Дастурининг ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.