5 Сентябр 2022 йил 499

Мурожаат ва ечим: Бухоро туманидаги 44-сонли умумий ўрта таълим мактабининг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 19 апрель куни вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Бухоро тумани «Боғидашт» маҳалласи ёшлари билан ўтказган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”да фуқаро Насим Сайфиев ҳудудда жойлашган 44-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи сиғими кўплиги бироқ, таълим маскани биноси қувватининг бунга жавоб бермаслиги учун қўшимча янги бино ҳамда спорт майдончаси қурилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожат қилган эди. Мурожати юзасидан қисқа фурсатда амалий ишлар бошлаб юборилди.

Туман ҳокимлиги ҳамда саҳоватпеша ҳомийлар маблағлари ҳисобидан мактабнинг 120 ўқувчи сиғимига эга бўлган 2 қаватли, 4 та синфхонасидан иборат қўшимча биноси қадростлади.

Бугун 4 сентябрь куни 44-сонли умумий ўрта таълим мактабининг замонавий кўринишдаги янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда ИИБ раҳбаряти, Халқ талими бошқармаси масуллари, туман сектор раҳбарлари, мактаб жамоаси, ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам маҳалла аҳли иштирок этишди.

Text to speech