1 Март 2023 йил
470
Наманганлик шахс бухоролик фуқаронинг пластик картасидан пул ўмарди
Жондор тумани Нурафшон кўчасида яшовчи фуқаро туман ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, 2023 йилнинг 6 январь куни номаълум шахс унинг пластик картасидан 1.215.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини билдиради.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Наманган вилояти Давлатобод туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган И.А. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.