19 Феврал 2023 йил 569

Наркотик моддаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди

2023 йил 18 январь куни соат 15:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Когон шаҳар «Дўстлик» кўчасида жойлашган «Лидер» савдо дўкони олдида юрган Бухоро шаҳар Наврўз кўчасида яшовчи 1978 йилда туғилган И.Н. гиёҳванд модда сақлаб келаётганлиги гумони билан тўхтатилиб, ёнлари кўздан кечирилганда, унинг қора рангли устки курткаси ўнг ён чўнтаги ичидан рангсиз полиэтилен целлофанга солинган қизғиш рангдаги кукунсимон модда ва устки курткасининг ички чўнтагидан 1 дона ичида 1 мг. суюқлик мавжуд бўлган 2 мг.ли шприсни қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Эксперт-криминалистика бош Маркази томонидан ушбу полимер пакет ичидаги оқ-қизғиш рангли ўзига хос ҳидли кристалл-кукунсимон, вазни 1.17 граммни ташкил қилган модданинг таркибида 0.454311 граммга тенг, кўп миқдордаги актив «альфа-пирролидиновалерофен Н» моддаси ва 2 мл.ли тиббиёт шприц ичидаги ҳажми 0.5 мл.грамм бўлган рангсиз суюқлик таркибида 0.01073568 граммни ташкил қилган актив «альфа-пирролидиновалерофенон» моддаси борлиги ва ушбу моддалар Ўзбекистон Республикасида муомаласи тақиқланган наркотик моддалар таркибига кириши тўғрисида судга оид кимёвий экспертиза хулосаси берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech