10 Январ 2023 йил 497

Навоийлик аёл ғиждувонлик сотувчини чув туширди

2022 йил 09 декабрь куни номаълум шахс, Ғиждувон тумани Шарқ маҳалласи ҳудудида жойлашган “Хўжаи Жаҳон буюм бозори”даги тилло-тақинчоқлар сотиладиган савдо дўконига мижоз сифатида келиб, сотувчи шу туманининг Нодира маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган J.N. ни алдаб унга тегишли тилло-тақинчоқни сотиб олмоқчилигини ва тақиб кўришини айтиб, баҳоси 1.000.000 сўмлик 1 дона аёллар тилла узугини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Навоий вилояти Нурато туманида яшовчи 1998 йилда туғилган М.Ў. исмли аёл содир қилганлиги аниқлан.

Ҳозирги кунда ушбу аёлнинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech