Непаллик фуқароларни 124.500 АҚШ долларига чув туширган аёлнинг қилмишлари фош этилди.
2022 йилнинг сентябрь ойида Бухоро шаҳар "Шота Руставели" кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ю.Д. исмли аёл бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, олдиндан тузилган режа асосида Бухоро шаҳар 7-кичик ноҳиядаги хонадондан туриб, 42 нафар Непал давлати фуқароларини Ўзбекистон Республикасига чақириб, уларга виза олиб бериш ва Европа давлатларига жўнатиш ваъдасини бериб, ушбу чет эл фуқароларидан жами 124.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни алдов йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Ю.Д. исмли аёл бошчилигидаги жиноий гуруҳга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.