19 Апрел 2023 йил
416
Ноқонуний вальюта айрибошлаш билан шуғулланган шахс тезкор тадбир давомида ушланди
Жондор тумани Дарвеши маҳалласида яшовчи, 1968 йилда туғилган Ж.И. 2023 йил 14 апрель куни соат 12:40 ларда Жондор туманида жойлашган ўзига тегишли бўлган болалар ўйинчоқлари савдо дўконида қонунга хилоф равишда фуқаро Ҳ.Х.дан ҳар бир АҚШ долларини 11.380 сўмдан ҳисоблаб, 3.300 АҚШ долларини 37.554.000 сўмга сотиб олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 177-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.