Ноқонуний валюта айрибошлаш билан шуғулланганлар фош этилди
Жорий йилнинг 17 январь куни Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ғиждувон тумани Кабоби кўчасида яшовчи 1986 йилда туғилган Н.A. ва шу туманнинг Пахтакор кўчасида яшовчи 1982 йилда туғилган С.X. лар Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган РШТЁИМ Бухоро филиали олдида қонунга хилоф равишда жами 20.000 Туркман манатини 4.000 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Маълумот ўрнида “Ипотека банк” АТ Сардор филиалининг 18.01.2023 йилдаги маълумотига кўра, Марказий банк белгилаган бир "Туркман манати" нинг миллий сўмга нисбатан қиймати 3 минг 250 сўм 60 тийин бўлиб, 20.000 "Туркман манати" 65 млн. 12 минг сўмни ташкил қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 177-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.