2 Март 2023 йил 449

Ноқонуний ов қуроли сақлаб келган шахс аниқланди

"Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирлар доирасида 2023 йил 22 феврал куни Пешку тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг Талисобун маҳалласида яшовчи фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 1 дона 1964 йилда ИЖЕВСК қурол заводида ишлаб чиқарилган, силлиқ милли, 16 калибрли, “ИЖ-18” моделли ўқ отиш учун яроқли бўлган ов милтиғини тегишли рухсатномасиз, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech