Ноқонуний валюта айрибошлаш билан жавобгарликка тортилган фуқаро яша жиноят устида ушланди
Бухоро шаҳар О.Эшонов кўчасида яшовчи 1992 йилда туғилган Р.Б. Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҲар судининг 2023 йил 17 июль кунидаги қарорига кўра, валюта қимматликларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтК.нинг 170-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, ўзининг ноқонуний фаолиятини давом эттириб, 28 июль куни тахминан соат 21:00 ларда шаҳарнинг И.Мўминов кўчасида жойлашган Бухоро савдо мажмуаси олдида қонунга хилоф равишда бошқа бир фуқародан ҳар бир АҚШ долларини 11.575 сўмдан ҳисоблаб, 2000 АҚШ долларини 23.150.000 сўмга сотиб олган вақтида Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 177-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.