17 Апрел 2023 йил
444
Ноқонуний валюта айрибошлаш билан шуғулланган шахс ушланди
Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Ж.К. 2023 йил 12 апрель куни Бухоро шаҳридаги “Бухоро савдо мажмуаси” биноси олдидаги йўл ёқасида қонунга хилоф равишда бир фуқародан ҳар бир АҚШ долларини 11.380 сўмдан ҳисоблаб, 5000 АҚШ долларини 56.900.000 сўмга айрибошлаб берган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.