20 Июл 2023 йил
588
Ноқонуний валюта айрибошлаш билан шуғулланган шахс ушланди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси, Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бухоро шаҳар С.Шерозий маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган А.Д. вилоят транспорт бошқармаси биноси олдидаги автотураргоҳ ёнида соат 15:00 ларда бошқа бир фуқарога қонунга хилоф равишда ҳар бир АҚШ долларини 11.650 сўмдан ҳисоблаб, жами 4.700 АҚШ долларини 54.755.000 сўмга сотган вақтида ушланиб, ҳужжатлаштирилган ва 4.700 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.