Ноқонуний валюта айрибошлаш билан шуғулланиб келган шахс ушланди
1996 йилда туғилган Р.О. исмли шахс муқаддам Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2023 йил 7 апрель кунидаги қарорига кўра, валюта қимматликларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 170-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан 2023 йил 26 апрель куни тахминан соат 12:50 ларда Бухоро вилояти қуқуқ-тартибот органлари томомнидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давоми шаҳардаги “Бухоро савдо мажмуаси” биноси олдида қонунга хилоф равишда ҳар бир АҚШ долларини 11.300 сўмдан сотиб олишга келишиб, 500 АҚШ долларини 5.650.000 сўмга сотиб олган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикси ЖК.нинг 177-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.