24 Феврал 2023 йил
582
Ноқонуний валюта айрибошлаш фаолияти билан шуғулланган шахс ушланди
Ғиждувон тумани Нодира кўчасида яшовчи 1999 йилда туғилган Т.М. муқаддам ЖИБ Ғиждувон тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 170-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармай, 2023 йил 23 февраль куни соат 10:40 ларда “Ғиждувон туман деҳқон бозори” МЧЖ нинг киравериш дарвозаси олдида қонунга хилоф равишда махсус харидордан ҳар бир АҚШ долларини 11.300 сўмдан ҳисоблаб, 1.100 АҚШ долларини 12.430.000 сўмга сотиб олган вақтида вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 177-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.