Ноқонуний ер эгаллаш ҳолати аниқланди
Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Қоракўл туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси ўрганилганда, тумандаги «Маллаишайх» маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳира фондида турган 4992-контурдаги суғориладиган экин ердан шу ҳудудда яшовчи, 1978 йилда туғилган С.Г. томонидан 2022 йил май ойида ҳеч қандай ҳужжатсиз, ўзбошимчалик билан жами 200 м.кв. ер майдонини эгаллаб олиб, шундан ўлчами 20х9=180 м.кв. майдонда яшаш учун бино иншооти қурганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 229/1-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.