24 Феврал 2023 йил 492

Ноқонуний ер олди-сотдисига чек қўйилди

Бухоро шаҳар Газлишох кўчасида яшовчи 1982 йилда туғилган Д.Э. турмуш ўртоғи билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзга бир фуқарони алдаб, унга Бухоро тумани ҳокимлиги захирасида турган, Работиқалмоқ маҳалласида жойлашган Зарафшон боғдорчилик ширкатининг 0,05 гектар бўш ер майдонини сотиш ва кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига ундан 3500 АҚШ доллари талаб қилади.

2023 йил 21 февраль куни Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир давомида улар Бухоро тумани «Маданият» автошоҳбекати олдида талаб қилинган пулларни олган вақтларида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech