Ноқонуний ер савдоси билан шуғулланган шахслар энди қонун олдида жавоб беради
Бухоро шаҳар "Р.Ҳамроев" маҳалласида яшовчи 1954 йилда туғилган С.Қ. ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида 2023 йилнинг январь ойида таниши Бухоро тумани "Работ" маҳалласида яшовчи 1963 йилда туғилган Т.Б. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Бухоро тумани "Арабхона" маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган Ҳ.А. билан Когон тумани Гулистон массиви ҳудудида учрашиб, мазкур ҳудудда жойлашган аслида ўзига тегишли бўлмаган, бирор ҳужжатларсиз, эгалик ҳуқуқи бўлмаган ҳолатда фойдаланиб келаётган 3 гектар сув ҳавзаси ва 7 гектар беда экилган ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, 4 минг АҚШ доллари эвазига фуқаро Ҳ.А. номига қонуний ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, уни алдаб, келишилган пуллардан 1.000 АҚШ долларини олиб ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.