18 Феврал 2023 йил 566

Ноқонуний ер савдоси билан шуғулланганлар фош этилди

Бухоро шаҳар Шафтолизор кўчасида яшовчи, 1967 йилда туғилган Ю.Н. исмли аёл ва Бухоро шаҳар Ширбудин кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган А.А. исмли шахслар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзга бир фуқарони алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, унга Бухоро тумани ҳокимлиги захирасида турган, Работиқалмоқ маҳалласидаги «Зарафшон» боғдорчилик ширкатида жойлашган 0,15 гектар бўш ер майдонини сотиш ва кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 9500 АҚШ доллари талаб қилишади.

2023 йил 8 февраль куни вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахслар мазкур ер майдони олдида талаб қилинган пулларни тўлов сифатида олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech