13 Феврал 2023 йил
741
Ноқонуний ер савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Олот тумани Пахтакор маҳалласида яшовчи, 1960 йилда туғилган Р.М. фуқаролар Н.Р. ва С.С. ларни алдаб, уларга туман Ўрмон хўжалиги балансида бўлган ер майдонидан 2 йил давомида фойдаланиш ҳуқуқини ваколатли танишлари орқали олиб беришни ваъда қилиб, улардан 400 АҚШ доллари пулларни сўраган.
2023 йил 3-февраль куни вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қоракўл тумани Дўстлик маҳалласида жойлашган автотураргоҳда талаб қилинган пуллардан 300 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нин 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.