20 Июн 2023 йил 599

Нуфузли сертификатни қалбакилаштиришдан келган балолар

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ берган маълумотга кўра, Бухоро Муҳандислик-технология институти ректорининг 2021 йил 4 декабрдаги буйруғи билан “С1” даражадаги IELTS сертификати борлиги сабабли хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси А.М. исмли аёлга ойлик маошига қўшимча 50 фоиз устама тўлаб келинган. Ушбу сертификатда А.М. нинг эмас, балки бошқа номаълум шахснинг фотосурати мавжудлиги сабабли, унинг ҳаққонийлигини текшириш мақсадида Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига сўров жўнатилган. Британия Кенгаши ваколатхонаси директорининг 2022 йил 7 декабрдаги тегишли хатида А.М. га 2021 йил 8 апрелда, 003241-сонли сертификат имтиҳонда қоида бузилиши, яъни номзод ўрнига бошқа шахснинг ёрдамидан фойдаланганлик ҳолати бўйича ўтказилган текширув натижасига кўра бекор қилинганлиги кўрсатилган.

Шунингдек, Кенгаш текширув натижаларига кўра А.М. га 2023 йил 26-центябрга қадар IELTS имтиҳонларини қайта топшириш тақиқланган.

Бухоро Муҳандислик технология институтининг тақдим қилган маълумотига кўра, 003241-сонли IELTS сертификати асосида А.М. га 2021 йилнинг декабрь ойидан 2022 йилнинг центябр ойига қадар жами 33 млн. 276 минг сўм қўшимча устама ҳисобланиб, тўлаб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастланки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech