7 Феврал 2023 йил
683
Оқ халат кийган қора ниятли масъул жиноят устида қўлга олинди
Пешку тумани Тиббиёт бирлашмасидаги масъул вазифалардан бирида ишловчи 1966 йилда туғилган П.Ж. исмли шахс ўз мавқеидан фойдаланиб, бошқа бир Ш.Р. исмли аёлнинг 4 ҳафталик ҳомиласини даволаш йўли билан тушириб бериш эвазига тамагирлик йўли билан 100 АҚШ доллари беришни талаб қилади.
Вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан 2023 йил 20 январь куни ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда П.Ж. тиббиёт бирлашмасидаги хизмат хонасида талаб қилинган пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.