19 Январ 2023 йил 616

Об-ҳавонинг совуқ кунларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати ўрганилди

Бугун, 19 январь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи Шухрат Алиев «Шохруд» сув иншоотида бўлиб, совуқ об-ҳаво кунларида иншоотнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган иш жараёнларини кўздан кечирди.

Маълумки, мазкур иншоот Бухоро шаҳри, Когон шаҳри, Когон ҳамда Бухоро туманларининг бир қисмида истиқомат қилувчи 500 мингдан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлайди.

3 сектор раҳбари тегишли масъуллар билан ноқулай об-ҳаво шароитида иншоотдаги сув резервуарларининг музлаб қолиши ҳолатларини олдини олиш, аҳолига бир маромда тоза ичимлик суви етказиб бериш масалаларини муҳокама қилди.

Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва вазифалар юклатили.

Шунингдек куннинг иккинчи яримда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ва сектор раҳбарлари кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий объектларнинг киш мавсумига тайёрлик даражаси, кузатилаётган муаммолар, Бухоро туманида «МИЛМАХТРАДE» корхонаси томонидан ташкил этилаётган Агрокластер маркази лойиҳасининг қурилиш жараёнларини кўздан кечиришди.

Text to speech