“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида 3-секторга қарашли Ғиждувон туманида кенг қамровли чора-тадбирлар олиб борилди
Бугун 11 май куни “Пайшанба — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари — ЖХХ бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев бошчилигидаги масъуллардан иборат ишчи гуруҳ томонидан 3-сектор ҳудудига қарашли Ғиждувон туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликлари томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш механизмларига доир қабул қилинган қўшма қарор ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар билан жойида танишилди.
Жумладан, туманнинг “Зарангари”, “Бобур”, “Бўлакиён”, “Помўза”, “Дегрезон”, “Ф.Хўжаев”, “Чорсу”, “Ғалаба”, “нодирабегим”, “Гулистонобод” ва “Тоғариён” каби маҳаллаларда бу борада “бешлик” вакиллари, МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторлари томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар бирма-бир ўрганилди.
Бунда, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш тартиблари батафсил тушунтирилди.