29 Июн 2023 йил 686

“Обод ва хавфсиз маҳалла” дастури ижроси амалда

Маълумки, Бухоро вилоятида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, шу билан биргаликда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг "маҳаллабай", "хонадонбай" ва "фуқаробай" тизими асосида бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилиб, ижобий натижаларга эришилмоқда.

Жумладан, вилоят 3-сектори раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида ҳамкор ташкилотлар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 27 июнь кунидан бошлаб, мамлакатимизда кенг нишонланаётган “Қурбон ҳайити” байрами мунособати билан Бухоро шаҳрининг 3-секторига қарашли “Чорбахоса” маҳалласида савобли ва ўз навбатида манзилли ишлар бошлаб юборилди.

Бунда, маҳалла ҳудудидаги мавжуд 11 та кўчада уйма-уй юриб, аҳолининг мавжуд муаммолари яқиндан ўрганилмоқда.

Хусусан, аҳоли хонадонлари ва ён атрофда ҳамда кўчаларга олиб борувчи йўллар, чиқинди тўпланадиган махсус жойларда тозалаш, санитария ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш, ҳудудгаз, электр тармоқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар масъул ходимларини жалб этган ҳолда тегишлилиги бўйича ҳудуддаги муаммоли масалалар ечимига алоҳида эътибор қаратилиб, аниқланган камчиликларни босқичма-босқич бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бу борадаги ишлар Бухоро шаҳар 3-секторининг “Хўжа Ғунжорий”, “Муҳтор Ашрафий” ва “Ҳавзинав” маҳаллалари ҳудудларида ҳам қизғин давом эттирилмоқда.

Text to speech