“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида навбатдаги ўқув семинари Пешку туманидаги маҳаллалар “бешлик” вакиллари учун ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг шу 30 март кунидаги қўшма қарори билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмлари белгилаб берилди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 5 май куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари — ЖХХ бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев бошчилигидаги масъуллар иштирокида Пешку туманида мавжуд 37 та маҳалланинг “бешлик” вакиллари, МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторлари учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди.
Бунда, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш тартиблари тушунтирилди.
Бу каби ўқув семинар машғулотлари Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида белгиланган график асосида давом эттирилади.