15 Ноябр 2023 йил 1975

Шофиркон туманида вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Унда вилоят прокурори ўринбосари Бобур Камолов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Уктам Аскаров, туман ҳокими Алишер Файзиллоев, вилоят ҳамда тумани ИИБ тегишли соҳавий хизматлари раҳбарлари, мактаб директорлари ва психологлари, инспектор психологлар, маҳалла раислари ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Муҳокамада туман ҳудудида вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларга бирма-бир тўхталиниб, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, масъуллар томонидан йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар хусусида тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида жиноятчиликни олдини олиш ва унга имкон берган сабабларни чуқурроқ ўрганиш, бундай шахслар томонидан содир этилган ҳар бир жиноятга фавқулодда ҳолат сифатида қараш кераклиги таъкидланди.

Text to speech