14 Май 2025 йил 455

Шофиркон туманида жиноятчиликка барҳам бериш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирлар, манзилли чора-тадбирларнинг натижадорлиги жойига чиқиб ўрганилди

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги масъуллар томонидан ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарори ижросини таъминлаш борасида ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Навбатдаги ўрганиш ишлари Шофиркон туманида амалга оширилди.

Дастлаб, Қалмақон ва Бобоҳайдар МФЙ ларида “еттилик” вакиллари иштирокида ПҚ-1-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 801-сонли Қарорлари талаблари асосида маҳаллада криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирларнинг натижадорлиги, мавжуд муаммолар ҳамда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар бирма-бир муҳокама қилинди.

Шу билан бирга ушбу маҳаллаларда "Намунали хавфсиз кўча” ва “Намунали хавфсиз йўлак” лойиҳалари доирасида бажарилган ишлар ҳам кўздан кечирилди.

Шунингдек, бугунги кунда “Бухоро тажрибаси” асосида профилактика катта инспекторларининг хизмат фаолияти давомида фойдаланиш учун берилган учувчисиз аппарат (дрондан) лардан фойдаланиш амалиёти, дастлабки натижалар, қурилманинг афзалликлари ва мавжуд муаммолар ҳам яқиндан ўрганилди.

Бобоҳайдар маҳалласидаги 18-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлган масъуллар муассасада ўқувчиларнинг кундалик давоматини назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ташкилий-тарбиявий ишлар, мавжуд муаммолар ва шарт-шароитларни бирма-бир кўриб чиқдилар.

Ўрганишлар якуни бўйича тезкор йиғилиш ўтказилди. Бунда жорий йилнинг 22-29 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятида олиб борилган комплекс инспекторлик текшируви якунлари юзасидан ўтказилган якуний йиғилишда берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.

Танқидий-таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан соҳавий хизматлар масъулларининг ҳисоботлари тингланди.

Жараёнда, туманда жорий йилнинг бугунги кунига қадар қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, омил бўлган шарт шароитлар, жиноятларнинг турлари, содир этган шахсларнинг тоифалари кесимида чуқур таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб берилди.

Шу билан бирга, Ички ишлар вазирининг алоҳида Фармойиши асосида Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" ҳамда "Қорадори - 2025" кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари доирасида туманда амалга оширилган ишлар ва натижалар ҳам бирма-бир кўриб чиқилди.

Якунда, салбий натижалар қайд этган бир қатор ходимларга интизомий таъсир чораларини қўллаш, 5 нафар юқори натижага эришган ходимларни рағбатлантириш тўғрисида қарорлар қабул қилинди ҳамда шахсий таркиб ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунбузарликларни олдини олишга доир профилактик огоҳлантирув ва тушунтириш ишлари ҳам олиб борилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўл қўйилган интизом бузиш ҳолатлари аниқ мисолларда улар эътиборига етказилди.

Ўрганиш ва якуний йиғилиш давомида аниқланган камчиликлар ҳамда муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга манзилли топшириқлар берилиб ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бу каби ўрганишлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам изчиллик билан давом этмоқда.

Text to speech