21 Июн 2025 йил 1509

Шофиркон туманининг Темирчи маҳалласида жойлашган 24-сон умумтаълим мактабининг Ёшлар боғида вилоят ҳокими бошчилигидаги масъул идора раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди

Ушбу қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган муаммо ва мурожаатлар алоҳида-алоҳида кўриб чиқилди.

Жумладан, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан 10 дан ортиқ фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳаси ҳамда ички ишлар органлари фаолиятига доир мурожаатлари тингланди.

Асосий эътибор аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, суриштирув, терговга қадар текширув ва дастлабки тергов жараёнларида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, тизимда кузатилаётган камчиликларни ўрганиш ҳамда тегишли чоралар кўришга қаратилди.

Қўшимча ўрганишни талаб этган мурожаатлар иш юритувига олиниб, ижроси юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланди.

Ички ишлар органлари раҳбарларининг бундай сайёр қабуллари тасдиқланган график асосида ўтказиб борилиши белгиланган бўлиб, вақти ва жойи тўғрисида вилоят Ички ишлар бошқармасининг расмий ахборот платформалари орқали аҳолига ўз вақтида маълумот бериб борилади.

Text to speech