Ўғирлик содир қилган мактаб ўқувчиси ушланди
2023 йил 10 март куни соат 16:07 ларда номалум шахс Бухоро шаҳар "Навоийшоҳ" кўчаси ҳудудида жойлашган «Айнимо» номли кийимлар сотиш учун мўлжалланган савдо дўконида кийим алмаштириш учун мўлжалланган махсус хонасидан бир фуқаро томонидан қаровсиз ҳолда қолдирилган шимининг чўнтагидан 400.000 сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИОФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Бухоро шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган Бухоро шаҳардаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Р.А. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.